Жамият | 12:13 / 18.09.2020
12108
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги яна бир мактабда анъанавий ўқув жараёни вақтинчалик тўхтатилди

Шайхонтоҳур туманидаги 59-сонли мактабда анъанавий ўқув жараёни коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарор бўлгунга қадар вақтинчалик тўхтатилди.

Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич бошлаш мақсадида 2020 йил 14 сентябрдан бошлаб 137та таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлагани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкент шаҳар ХТББ матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 17 сентябрдан бошлаб Шайхонтоҳур туманидаги 59-сонли мактабда анъанавий ўқув жараёни коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарор бўлгунга қадар вақтинчалик тўхтатилди.

2020 йил 18 сентябрь ҳолатига Тошкент шаҳридаги 318та умумтаълим муассасасидан қуйидаги 136таси анъанавий тарзда фаолият кўрсатмоқда. 

1. Бектемир туманидаги 289-сонли мактаб.

2. Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 94, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 328-сонли мактаблар.

3. Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 49, 50, 64, 121, 208, 209, 210, 221, 223, 241-сонли мактаблар ҳамда ФФИДУМ.

4. Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 24, 29, 36, 46, 159, 165, 185, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 298, 326-сонли мактаблар ҳамда 106-мактаб-интернат.

5. Сергели туманидаги 2, 55, 33, 266, 267, 269, 303-сонли мактаблар.

6. Учтепа туманидаги 14, 38, 44, 81, 106, 107, 193, 194-сонли мактаблар.

7. Чилонзор туманидаги 66, 90, 168, 184, 195а, 200, 202, 217, 280-сонли мактаблар.

8. Шайхонтоҳур туманидаги 10, 19, 37, 39, 41, 34а, 82, 84, 85, 92, 113, 132, 136, 157, 180а, 169, 186, 254, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар.

9. Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 58, 63, 70, 80, 96, 98, 246, 250, 257, 259, 260, 271, 272, 273, 288, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ.

10. Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 89, 118, 144, 172, 321-сонли мактаблар.

11. Яшнобод туманидаги 30, 69, 151, 161, 166, 212, 227, 244-сонли мактаблар.

Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.  

“Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндашишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид