Жамият | 20:00 / 19.09.2020
11126
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Нима учун мижозлар Assalom Do'rmon Yo'li ТЖМни танлашларининг 7 сабаби

Golden House компанияси ҳар бир мижозни алоҳида қадрлайди ва Assalom Do‘rmon Yo‘li турар жой мажмуаси хонадонларида қулай ва шинам ҳаётни танлаётган мижозлар сони ортиб бораётганидан фахрланади. Бугун биз нима учун мижозлар айнан Assalom Do‘rmon Yo‘li турар жой мажмуасини танлашларининг 7 та асосий сабаби ҳақида сўзлаб берамиз.

1. Нуфузли туман. Бўлажак мижозларимизга ғамхўрлик қилган ҳолда, биз доим мажмуаларимиз учун имкон қадар қулай жой танлашга ҳаракат қиламиз ва бу сафар Мирзо Улуғбек туманини, Темур Малик ва Дўрмон йўли кўчалари кесишмасини танладик. Мирзо Улуғбек тумани шаҳарнинг энг нуфузли ва хавфсиз ҳудудларидан бири ҳисобланади ва ўзининг ёрқин муҳити, ажойиб чойхоналари, савдо марказлари ва диққатга сазовор жойлари билан машҳур.

2. Манзилингиз ҳар қачонгидан ҳам яқин. Ҳудудда жамоат транспорти ҳаракати йўлга қўйилган: турар жой мажмуасининг яқинида автобуслар ва йўналишли таксилар бекати, шунингдек, 10-сонли автобус саройи бўлиб, улар орқали осонгина шаҳарнинг исталган жойига етиб олиш мумкин. Мажмуа аҳолиси учун барча муҳим масканлар – турли дўконлар, мактаблар, боғчалар, дорихоналар ва бошқа хизмат кўрсатиш жойлари яқин атрофида жойлашган. Шунингдек, ресторан ва кафелар, тиббиёт клиникалари, савдо маркази, масжид ва турли кўнгилочар масканлар сизнинг хизматингизда.

3. Юқори сифат ва замонавий технологиялар. Мажмуа қурилишида илғор технологияларни қўллаган ҳолда фақат сифатли қурилиш материалларидан фойдаланилади. Бино конструкциялари 9 балдан юқори амплитудага сейсмик чидамли бўлган муаллифлик технологияси асосида қурилган. Шунингдек, бино фасади уч қатламли (тутиб турувчи, иситиш қопламаси ҳамда пардозлаш) панелдан иборат бўлиб, бу хонадонлар қишда илиқ, ёзда эса салқин бўлишини таъминлайди.

4. Болалар учун. Пиёда юриш масофасида болалар боғчаси ва мактаблар борлигига қарамай, лойиҳа бўйича турар жой мажмуаси ҳудудида замонавий умумтаълим мактаби ва болалар боғчаси қурилмоқда. Уларда фарзандингизга сифатли таълим ва тарбия бериш учун барча зарур жиҳозлар билан таъминланади ва уларга малакали мутахассислар жалб қилинади. Булардан ташқари, болалар учун ўйингоҳлар ва спорт майдонлари ҳам ташкиллаштирилади.

5. Файзли ҳовли. Мажмуанинг дарахтлар ва гуллар билан безатилган файзли ички ҳовлисидаги ўриндиқларда яқинлар билан йиғилиб, чиройли суҳбатлар уюштиришингиз, йўлакларда фарзандингиз билан сайр қилишингиз мумкин.

6. Тайёр таъмир. Совғалар. Assalom Do‘rmon Yo‘li турар жой мажмуасидан хонадон харидорлари тўлиқ таъмирдан чиққан тайёр хонадонни қўлга киритади. Бу вақти ва маблағларини ортиқча сарфламай, дарҳол кўчиб келмоқчи бўлганлар учун ажойиб имконият. Қўшимча равишда қиймати 15 млн сўм бўлган сифатли ва замонавий ошхона гарнитури мутлақо бепул тақдим этилади.

7. Қулай харид шартлари, чегирмалар, бонуслар, акциялар. Мажмуадаги хонадонлар ҳамёнбоп нархларда ва уларни харид қилишнинг манфаатли шартлари мавжуд (муддатли тўлов ва бошқалар). Бундан ташқари, компания томонидан тақдим этиладиган чегирмалар, акциялар ва бонусларнинг хилма-хиллиги мижозларни хурсанд қилмай қолмайди. Ой охиригача эса хонадон харид қилганингизда, қиймати 1.000.000 сўмлик ноёб «Мактаб бозори» ваучери соҳибига айланасиз. Ваучер ёрдамида сиз Home Market дўконларидан мактаб буюмларини харид қилишингиз мумкин.

Сиз ҳам Assalom Do‘rmon Yo‘li турар жой мажмуасидан хонадон соҳибига айланинг ва оилангиз билан фаол ва бахтли ҳаёт кечиринг!

Батафсил маълумотларни +99878-777-55-88 телефон рақами ёки assalomdormon.gh.uz сайти орқали олишингиз мумкин.

Марказий савдо офиси: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.

Мўлжал: «Новомосковская» турар жой мажмуаси.

Колл-марказ: +99878-150-11-11

Сайт: assalomdormon.gh.uz

Telegram: t.me/assalom_gh

Facebook: fb.com/assalom.gh

Instagram: @assalom.gh

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид