Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда фуқарони 1,6 млрд сўмга алдаб кетган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2018 йилнинг сентябрь ойида 50 ёшли М.У. Наманган шаҳрида яшовчи 25 ёшли Ф.Н.га Наманган шаҳрида тиббиёт диагностика маркази очиш нияти борлигини, бунинг учун Ф.Н.га тегишли бўлган Ғирвонсой кўчасида жойлашган 4 қаватли қурилиши тугалланмаган бинони сотиб олмоқчи эканлигини, пулларни банкдан кредит олиш йўли билан тўлашини ҳамда шу бино ертўласида дорихона очиб, дори-дармон сотиш билан шуғулланиш учун Ф.Н.нинг ўзига беришини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, М.У. бинони 2,5 млрд. сўмга сотиб олишга келишиб, Ф,Н.нинг ишончига кириб, уни алдаб, банкдан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, кредит учун ажратилган 2 млрд. 500 млн., сўм пулларни банкда фуқаро Ф.Н.нинг номига очилган пластик карточкаси ҳисобига туширишга эришиб, ушбу картадан 900 млн. сўм пулларни нақдлаштириб, Ф.Н.га берган.
Қайд этилишича, М.У. қолган 1,6 млрд. сўм пул маблағларини нақдлаштириб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида, М.У. жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
19:10 / 19.02.2026
Норинда кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026