Иқтисодиёт | 11:50 / 21.09.2020
12940
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10 минг 300 сўмдан ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 22 сентябрь кунидан кучга киради.

Унга кўра долларнинг расмий курси 20,29 сўмга кўтарилиб, бир доллар 10315,62 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 15,78 сўмга ошиб, 12210,60 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 1,37 сўмга тушган ва 1 рубль 136,28 сўмни ташкил этган.

Мавзуга оид