Ўзбекистон | 09:02 / 21.09.2020
7078
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 5 килограмм марихуана аниқланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 9 сентябрь куни 14:00да Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Тадбир жараёнида, туманнинг Мустақиллик маҳалласи ҳудудидан ўтган Авангард-Ўртасарой автомобиль йўлида 21 ёшли Ж.С. ўзи билан олиб келган қора рангли полиэтилен пакетга солиб қадоқланган ўткир ҳидли ўсимликни 2 200 000 сўмга сотган вақтида ушланган ва мазкур ўсимлик ҳамда Ж.С.дан 2 200 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, фуқаро Ж.С.дан олинган ўсимлик таркибида тетрогидроканнабинол актив гиёҳвандлик моддаси бўлган ҳўл ҳолатдаги вазни 5 кг. 053 грамм марихуана ўсимлиги эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан (Гиёҳвандлик воситалари кўп миқдорда ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда сотиш) жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Ж.С. айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид