Ўзбекистон | 21:39 / 22.09.2020
5365
1 дақиқада ўқилади
Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси ташкил этилди
Кафолат жамғармаси маблағлари ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланган қарздорлик, ҳисобланган пеня ва жарима тўловлари қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар томонидан мос равишда Кафолат жамғармаси ёки Давлат бюджетига қайтарилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси ташкил этилди.
Қарорга кўра:
- давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар ўз қарз тўловларини вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда мазкур қарздорлик, биринчи навбатда Кафолат жамғармаси маблағлари, Кафолат жамғармаси маблағлари етарли бўлмаган тақдирда эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади;
- Кафолат жамғармаси маблағлари ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланган қарздорлик, ҳисобланган пеня ва жарима тўловлари қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар томонидан мос равишда Кафолат жамғармаси ёки Давлат бюджетига қайтарилади.
Шунингдек, ҳужжат билан Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Мавзуга оид
19:04 / 17.10.2024
ХВЖ глобал давлат қарзининг юқори даражасидан хавотирда
21:09 / 04.10.2024
АҚШнинг давлат қарзи илк бор 35 трлн доллардан ошди
08:40 / 18.09.2024
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари аниқлаштирилди
18:07 / 06.09.2024