Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
Жамғарма маблағлари умумтаълим мактаблари, тиббиёт ва спорт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга сарфланади.
“Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимини барқарор ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлашни молиялаштириш мақсадида Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади.
Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
- умумтаълим мактаблари, тиббиёт ва спорт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
- таълим, тиббиёт ва спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий жиҳозлар, ўқув ва тиббий анжомлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш;
- бошқа ижтимоий йўналишлардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш.
Мавзуга оид
23:09 / 04.07.2026
Зарафшон дарёси “чегарадан чиқди”: темирйўл лойиҳасида бу ҳисобга олинмаганми?
17:57 / 04.07.2026
Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади
19:48 / 03.07.2026
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
15:44 / 25.06.2026