Ўзбекистон | 11:06 / 23.09.2020
4433
2 дақиқада ўқилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикасидан E-Ijro auksion'га чиқарилган объектларни эълон қилди

Келгусида Элликқалъа тумани, қоқ чўлнинг ўртасида марвариддек товланиб турган Ақчакўл атрофида туризм инфратузулмасини яратиш, пляжлар, овқатланиш жойлари, велотрек, кўлда балиқ ва ўрдак овлаш, кўл бўйлаб сайр учун қайиқлар хизматини ташкил этиш каби режалар амалга оширилиши белгиланган. 

Шу боис, имкониятни қўлдан бой берманг. Жозибадор ва хушманзара кўл бўйидаги “Ақчакўл оромгоҳи” мажмуаси учун оммавий савдоларда иштирок этиш мумкин.

Мажмуа 18 гектар майдонда жойлашган бўлиб, даволаш поликлиникаси ва 10 та меҳмон уйларидан иборат. 

Шунингдек, тадбиркорларга Қорақалпоғистон Республикасидаги объектларни “тайёр бизнес” сифатида таклиф қилиш мақсадида шаҳар ва туманларда жойлашган “Ёғгар”, “Турон хўжели”, “Нукус полимер” ва “Устюрт қидирув-бурғулаш бошқармаси” каби йирик саноат корхоналаридаги давлат улушлари оммавий савдоларга чиқарилди. 

Бундан ташқари, Элликқалъа ва Қўнғирот туманларидаги “Бўрдоқичилик” комплекслари, Қўнғирот сода заводининг “Меҳмонхона” биноси, Тахиатош туманида жойлашган “Паррандачилик” комплекслари каби йирик объектлар ҳам оммавий савдоларга чиқарилмоқда.

Шу билан бирга, яна 110 та кўчмас мулк объекти оммавий савдоларга қўйилади.

Ҳурматли тадбиркорлар! Ўз бизнесингизни давлат активларидан фойдаланган ҳолда бошланг! Мазкур активлар савдолари ҳақида уйингиздан чиқмаган ҳолда танишишингиз ва савдоларда онлайн қатнашишингиз мумкин.

Маълумот учун телефонлар: 71 259-21-39, 61 222-02-75

Сайт: privatization.davaktiv.uz, e-auksion.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид