Давлат хизматлари ягона реестрига ўзгартиришлар киритилди
Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари тизимини такомиллаштириш мақсадида Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Давлат хизматлари ягона реестрига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қўшма қарорни қабул қилди.
Қабул қилинган ҳужжат Реестрнинг қарийб барча бобларини қамраб олган бўлиб, кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини анча кенгайтирган. Бунда лицензиялаш бекор қилингани муносабати билан уларнинг айримлари Реестрдан чиқариб ташланган. Янги хизматлар киритилган, айримларини кўрсатиш тартиби мақбуллаштирилган, масъул орган ўзгартирилган.
Norma’нинг ёзишича, 2003 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини «ягона дарча» тамойили бўйича рўйхатдан ўтказиш туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказувчи инспекциялар томонидан амалга оширилган.
2017 йил 1 февралдан бошлаб Ягона марказларнинг туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари таркибидан Адлия вазирлиги юритувига берилиши соҳани ривожлантиришда, бошқарув вертикалини шакллантиришда ва уларнинг самарали фаолият юритишида навбатдаги қадам бўлди. Ягона марказлар томонидан тақдим этиладиган давлат хизматлари сони 33 тагача ошди.
2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилди, бу мамлакатга «Doing Business 2018» жаҳон рейтингидаги «Бизнесни рўйхатдан ўтказиш» кўрсаткичи бўйича ўз позициясини 24-ўриндан 11-ўринга кўтариш имконини берди.
Ҳужжат 31.08.2020 йилдан кучга кирган.
Мавзуга оид
10:30 / 17.09.2024
Илмий ва инновацион фаолият юритувчи юридик шахслар реестри жорий этилади
08:06 / 27.05.2024
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади
18:42 / 13.05.2024
Ўзбекистонда педофиллар реестри юритиладими? Бош прокуратура прокурори жавоб берди
12:17 / 05.01.2024