Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
Ўзбекистонда инсофсиз суғурта агентларининг махсус реестри шакллантирилади. Реестр Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан юритилиб, барча фойдаланувчилар учун очиқ эълон қилинади.
Адлия вазирлиги томонидан Суғурта агентлари тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ҳужжатга кўра, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги инсофсиз суғурта агентларининг реестрини юритади ҳамда уни ўзининг расмий веб-сайтида очиқ жойлаштиради.
Шунингдек, янги тартибга мувофиқ, суғурта агенти ва суғурталовчи ўртасидаги топшириқ шартномаси (агент битими) тузилган кундан бошлаб бир кун ичида Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ва агентга махсус ID рақам берилади.
Низомда суғурта агентлари фаолиятини мониторинг қилиш, воситачилик ҳақи миқдорини чеклаш ҳамда банк кредити билан боғлиқ суғурта шартномаларини тузишда мижознинг суғурталовчини эркин танлаш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган қоидалар ҳам белгиланган.
Мавзуга оид
09:09 / 11.07.2026
Энди овчилик гувоҳномаси учун курс ва тестдан ўтиш талаб этилади
10:20 / 08.07.2026
Паст хавф тоифасидаги нодавлат таълим муассасалари текширилмайди
10:00 / 13.06.2026
Суд экспертларининг давлат реестри юритилади
09:17 / 11.06.2026