Ўзбекистон | 21:08 / 23.09.2020
4080
3 дақиқада ўқилади

Камбағалликни бартараф қилиш Ўзбекистон президенти сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади – Польша Сейми депутати

Фото: Facebook/bejdapawel

Бугун, 23 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида чиқиш қилди. Унда давлат раҳбари минтақа ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш каби масалаларда ўз ташаббусларини илгари сурди.

Ўзбекистон президентининг мазкур чиқиши халқаро ҳамжамият эътирофига сазовор бўлди. жумладан, Польша Сейми (Парламент қуйи палатаси) депутати Павел Бейда Шавкат Мирзиёевнинг нутқи бўйича ўз фикрини билдирди.

Камбағалликни бартараф қилиш Ўзбекистон президенти сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади, деб таъкидлади Павел Бейда.

«Буни Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида камбағалликка қарши курашиш ва камбағалликни йўқ қилиш масаласини кўтариб чиқиши ва ушбу мавзуга бағишланган глобал саммитни ўтказиш бўйича ташаббуси тасдиқлаб турибди.

Бугун, пандемия даврида камбағаллик ва қашшоқлик масаласи янада кескинлашди. Ўйлайманки,  президент Шавкат Мирзиёев мазкур ташаббусни илгари суриб, дунё етакчиларини янги чақириқлар ва имкониятларни ҳисобга олган ҳолда БМТ ва аъзо давлатларнинг ушбу соҳадаги устувор вазифалари ва мақсадларини қайта кўриб чиқишга ва тўлдиришга ундамоқда.

Биламизки, Шавкат Мирзиёев президентлигининг биринчи кунлариданоқ аҳоли фаровонлигини оширишни ўз сиёсатининг энг аввалига қўйган. Ўзбекистон раҳбари инсон ҳаётининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларини синхрон ривожлантиришсиз қашшоқликни енгиш имконсизлигини яхши билади. Бугунги кунда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнлари ушбу соҳаларнинг барчасини қамраб олганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Сўнгги вақтда қашшоқликка қарши кураш давлат иқтисодий сиёсатида самарали амалга оширилмоқда ва Ўзбекистоннинг стратегик дастурлари ва ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ҳисобга олинадиган умуммиллий мақсадга айланмоқда.

Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, камбағалликни йўқ қилиш учун унинг кўламини аниқлаш зарурлигини, бунинг учун биринчи навбатда камбағаллик даражаси тўғрисида мутлақо янги маълумотлар, камбағалликка қарши курашнинг мақсадли статистикаси зарурлигини яхши тушунади. Шунингдек, бу йўналишда ҳам қадамлар қўйилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Камбағалликка қарши курашиш учун масъул бўлган махсус вазирлик тузилди”, деди Польша Сейми депутати.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид