Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МДҲ давлатлари раҳбарлари 16 октябрь куни саммит ўтказади
Минскда МДҲ Ижроия қўмитасида Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг доимий ваколатли вакиллари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Ҳамдўстлик мамлакатларининг доимий вакиллари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги, 15 ва 16 октябрь кунлари видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган йиғилишларига тайёргарликни муҳокама қилдилар.

Доимий ваколатли вакиллар МДҲ доирасида ташкил этилган базавий ташкилотларнинг, шунингдек улар ҳузурида тузилган кенгашларнинг Ҳамдўстликдаги ўзаро алоқаларни ривожлантиришга қўшган амалий ҳиссаси тўғрисидаги маълумотларни тингладилар ва муҳокама қилдилар.
Йиғилишда, шунингдек, 2011 йил 18 октябрдаги эркин савдо зонаси тўғрисидаги битим қоидаларининг бажарилиши муҳокама қилинди. Келишув иштирокчилари ўртасида савдо тўсиқларини йўқ қилиш бўйича кейинги ишларнинг зарурлиги қайд этилди, бу иқтисодий ўсиш ва ўзаро савдо ривожланишининг энг муҳим шартларидан бири бўлиши керак. Ўзаро савдо шартларини янада эркинлаштириш мақсадида битим қоидалари бажарилишини назорат қилишни давом эттириш ва хизматларнинг эркин савдоси тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрлаш устида ишлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.