“Мувофиқлашмаган саъй-ҳаракатлар етарли натижа бермаяпти”. Сиёсатшунос — Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича навбатдаги ташаббуси ҳақида
Cиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Фаридун Саттаров президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқи, хусусан Афғонистонга оид навбатдаги ташаббуси ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Фаридун Саттаровнинг сўзларига кўра, Афғонистон муаммоси – сўнгги тўрт йилда Ўзбекистон етакчисининг халқаро кун тартибидаги энг устувор йўналиш бўлиб келмоқда.
“40 йилдан ортиқ вақт давомида Aфғонистондаги низо, уруш ва нотинчликлар афғон халқининг ижтимоий равнақи ва иқтисодий ривожланиши, барқарор ҳаёт кечириши йўлида мураккаб тўсиқ бўлиб келмоқда. Бу вайронкор ҳолатни бартараф этишда бир нарса тобора аниқроқ кўринмоқда – ҳар қандай нотинчликни фақат тинчлик йўли билан бартараф этиш мумкин.
Бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Беқарор ва вайронкор вазиятдан – тинчлик ва бунёдкорлик сари” деган дастуриламал тамойилга кўра иш олиб бориш ташаббусини илгари сурдилар”, – дейди у.
Сиёсатшуносга кўра, Бош Ассамблея сессиясининг биринчи кун дебатларида иштирок этган 30дан ортиқ давлат етакчиларининг деярли ҳеч бири (қўшни Тожикистон ва Туркманистон раҳбарларидан ташқари) афғон халқини қийнаётган нотинчлик ва бу ердаги вайронкорликка айтарли эътибор қаратмади.
Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида БМТ ҳузурида афғон халқининг дард-у ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Қўмитанинг асосий вазифаси сифатида Афғонистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига кўмак беришдан иборат бўлиши зарурлигига диққат қаратилди.
“Аввало, бундай тузилма ўзининг узоқ муддатли ва тизимли ишлаши билан ғоятда аҳамиятли. Чунки бугун Афғонистон муаммосининг ечими борасида жуда кўплаб халқаро ва минтақавий платформалар мавжуд бўлиб, уларнинг куч ва саъй-ҳаракатлари бўлиниши юз бермоқда, кутилган натижаларга эришилаётгани йўқ.
Шу сабабли президентимизнинг ушбу ташаббусини халқаро эксперт ва сиёсатшунослар юқори баҳолаб, бу “институционал доимийлик” сари қўйиладиган улкан қадам бўлади, дейишмоқда.
Таклиф этилган қўмита Aфғонистонга нисбатан бир томонлама, унилатерал ёндашувлар ва хатти-ҳаракатлардан узоқлашиб, унинг ўрнига глобал даражада кенг мулоқот ўрнатиш бўйича ёндашувларни йўлга қўйишга хизмат қилади.
Бундай хусусият “манфаатдорларни фаол жалб этиш” тамойили бўлиб, ундан мақсад – халқаро интилишларни афғон халқи ўзи белгилайдиган йўлга чорлашдир.
Таклиф этилаётган қўмита ижтимоий осойишталик ва иқтисодий ривожланишга қаратилган мутлақо янги тузилма бўлиб, фундаментал асосга эгалиги билан ҳақиқатдан катта ижобий натижа беришга қодир.
Бинобарин, Афғонистон Марказий Осиёнинг ажралмас қисми бўлиб, афғон халқи тақдири ва ташвиши бутун минтақамизнинг умумий дард-у муаммосидир. Зеро, қўшни Aфғонистон муаммосини ҳал қилмасдан, узил-кесил низога барҳам бермасдан туриб, тинч ва хавфсиз Марказий Осиё ҳақида гапириш мумкин эмас”, – дейди сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори.
Фаридун Саттаровнинг қўшимча қилишича, Афғонистонда осойишталик ўрнатилиши Марказий Осиё давлатларининг бу мамлакат орқали энг қисқа йўл билан Ҳинд океани ва Форс кўрфази портларига чиқишини таъминлайди; Жанубий Осиёни қуруқлик орқали Европа ва Хитой бозорлари билан боғлайди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024