Қўштепа канали бўйича афғон-ўзбек музокараларнинг учинчи босқичи Тошкентда ўтказилади
Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашевнинг маълум қилишича, Тошкент ва Кобул биргаликда Афғонистондаги Қўштепа канали қурилиши билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича комиссия тузган.

Фото: Ariana News
Эргашевнинг сўзларига кўра, Афғонистон ва Ўзбекистон делегацияларининг учинчи қўшма учрашуви яқин кунларда Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган. Учрашув аввалги муҳокамаларга асосланади ва лойиҳанинг олдинга силжиш жараёнида иккала давлат ҳам ўз манфаатлари таъминланишига ҳаракат қилади. Бу ҳақда TOLOnews хабар берди.
Исматулла Эргашев Афғонистон Амударё сувидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини ва бу ресурсдан келишилган тақсимот асосида фойдаланиш кераклигини таъкидлади.
«Афғонистон ва афғон халқи биринчи навбатда Амударё сувидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлаш лозим. Бу борада ҳеч қандай муаммо ёки келишмовчилик йўқ. Асосий савол - Амударёдан қанча сув олиш кераклиги. Бу ерда Амударёнинг сув ресурсларидан фойдаланаётган барча давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олиш керак. Учинчи масала - Амударёдаги сув сатҳи ҳар йили ўзгариб туради. Демак, сув сатҳи бир йил кўтарилиб, бир йил тушиб кетиши мумкин», деди у.
Эргашвенинг таъкидлашича, Қўштепа канали қурилиши бўйича қўшма делегация тузилган.
«Ҳозиргача иккита учрашув ўтказилди. Бири Кобулда, иккинчиси Мозори Шарифда бўлиб ўтган. Учинчи учрашув тез орада Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтади», деди у.
Афғонистонлик сиёсий таҳлилчи Абдусодиқ Ҳамидзоий сўзларига кўра, «Афғонистоннинг Амударёга бўлган ҳуқуқи ўрнатилган ва бу масалани ҳеч ким тасдиқлаш ёки рад этишига ҳожат йўқ».
Қўштепа канали Афғонистондаги энг йирик суғориш канали бўлиб, муваққат ҳукумат лойиҳа бюджети мамлакатдаги тоғ-кон ишларидан тушадиган даромадлар ҳисобидан молиялаштирилишини айтган. Қўштепа каналининг иккинчи босқичидаги ишлар Фарёб вилоятининг Андхўй туманигача етиб борган.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Мавзуга оид

12:12 / 03.06.2025
«Вақти-соати келганда тан оламиз» – Комилов Ўзбекистон «Толибон»ни халқаро ҳамжамият билан бирга тан олишини айтди

09:36 / 03.06.2025
Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон бўйича ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

15:06 / 15.05.2025