“Ўзметкомбинат” АЖ: ишлаб чиқаришни кенгайтиришда хорижий маблағлар жалб қилинмоқда
23 сентябрь cанасида Қуюв прокатлаш мажмуаси лойиҳаси доирасида Газпромбанк (Россия), Газпромбанк (Люксембург) ва Credit-Swiss (Швейцария) банклари билан лойиҳага хорижий маблағларни жалб қилиш масаласи юзасидан Skype ижтимоий тармоғи орқали онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда томонлар хорижий банклар консультантлари томонидан кўтарилган масалалар юзасидан муҳокама олиб бордилар.
Қуюв прокатлаш мажмуаси лойиҳаси доирасида Danieli компанияси билан лойиҳанинг иккинчи босқичи, яъни асосий технология ускуналарини монтаж қилиш, қисман ёрдамчи ускуналарни етказиб бериш ва лойиҳалаш ишларини амалга ошириш учун тузиладиган шартномалар шартлари муҳокама қилинди. Ўтказилган йиғилиш натижасига кўра, Danieli компанияси 25 сентябрь куни шартномаларни имзолаб, комбинатга юборишига келишилди.
“Ўзметкомбинат” АЖ янгиликлари билан ижтимоий тармоқларда танишиб боринг!
Telegram | Facebook | Instagram
“Ўзметкомбинат” АЖ Матбуот хизмати