Тошкент метрополитени 24 сентябрдан бошлаб 17та метро бекатидаги кириш қисмларини ёпди
2020 йил 24 сентябрь соат 05:00дан бошлаб пойтахт метрополитенининг қатор метро бекатлари вестибюллари вақтинча ёпилди.
«Тошкент метрополитени» УК хабарига кўра, бунга ишлаб чиқариш эҳтиёжлари сабаб бўлди.
Ёпилган вестибюллар:
Чилонзор йўналиши
- «Пушкин» бекати - «Салар» кўприги томонидаги вестибюл;
- «Ҳамид Олимжон» бекати - «НБУ» банки томонидаги вестибюл;
- «Амир Тимур Хиёбони» бекати - 50-мактаб томонидаги вестибюл;
- «Мустақиллик Майдони» бекати - «Мустақиллик майдони» томонидаги вестибюл;
- «Халқлар Дўстлиги» бекати – «Тошкент cити» томонидаги вестибюл;
- «Новза» бекати - «Новза» масжиди томонидаги вестибюл;
- «Мирзо Улуғбек» бекати – «Миллий» стадиони томонидаги вестибюл.
Ўзбекистон йўналиши
- «Тошкент» бекати – Бош почта томонидаги вестибюл;
- «Ойбек» бекати - Фармацевтика институти томонидаги вестибюл;
- «Космонавтлар» бекати - "Интерпол томонидаги вестибюл;
- «Тинчлик» бекати - Газ лойиҳалаш институти томонидаги вестибюл.
Юнусобод йўналиши
- «Минг Ўрик» бекати - Геология музейи томонидаги вестибюл;
- «Абдулла Қодирий» бекати – Гёте институти томонидаги вестибюл;
- «Минор» бекати - молия институти томонидаги вестибюл;
- «Бодомзор» бекати – «НБУ» банк томонидаги вестибюл;
- «Шаҳристон» бекати - «Юнусобод» бозори томонидаги вестибюл;
- «Туркистон» бекати - «Уч Қаҳрамон» томонидаги вестибюл.
Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўралган.
Мавзуга оид
22:58 / 02.06.2021
Сергели–Қўйлиқ ер усти метроси қурилишида 785 та дарахт бошқа жойга кўчирилади
00:07 / 02.06.2021
Ҳаво ҳарорати кўтарилгани сабаб Тошкент ерусти метросида ҳаракат тезлиги чекланади
08:38 / 25.05.2021
Метрода йўловчи ташиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солувчи норматив ҳужжатлар амалда мавжуд эмас - Агентлик
23:42 / 24.05.2021