Фан-техника | 14:40 / 24.09.2020
6029
1 дақиқада ўқилади

VW бир қувватланишда 400 километр йўл босадиган электромобилини намойиш этди

Volkswagen ID.4 сенсорли экран, овозли ва ишорали бошқарув интерфейсига эга. Унинг нархи 40 минг доллар деб баҳоланмоқда.

Фото: Volkswagen

Volkswagen компанияси ID.4 деб номланувчи электр кроссоверининг расмий тақдимотини ўтказди. У дастлаб АҚШда сотувга чиқади.

 Электрокар иккита — 201 ёки 302 от кучига эга моторли модификацияда чиқарилади. Уларнинг ҳар иккиси 82 киловатт/соат қувватли аккумулятор билан жиҳозланган. Компаниянинг билдиришича, аккумуляторни бир марта қувватлантириб 400 километр масофани босиб ўтиш мумкин.

АҚШда ID.4 эгалари уч йил давомида Electrify America қувватлаш станцияларида электромобилларини бепул қувватлантиришлари мумкин бўлади. Станцияларда батареяни 38 дақиқада 80 фоизгача қувватлантириш мумкин. Оддий қувватлаш блоки эса уни 7,5 соат давомида қувватлантиради.

 Volkswagen ID.4 сенсорли экран, овозли ва ишорали бошқарув интерфейсига эга. Унинг нархи 40 минг доллар деб баҳоланмоқда. Электромобиль 2021 йилнинг биринчи ярмида сотувга чиқади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда