Жаҳон | 19:34 / 28.09.2020
4239
1 дақиқада ўқилади

Францияда коронавирус сабабли янги чеклов чоралари кучга кирди

 Ўтган ҳафтада Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран мамлакат аҳолисини ижтимоий мулоқотларни имкон борича камайтиришга чақирганди. 

Фото: Reuters

Коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли Франциянинг 10та шаҳрида янги чеклов чоралари кучга кирди, деб хабар бермоқда Франция ОАВ.

 Хусусан, байрам ва кўнгилочар тадбирлар, жумладан, тўйлар, фестиваллар, базмлар ўтказиш тақиқланди.

 Қаҳвахона ва барларга соат 22:00дан эрталаб 6:00гача ишлаш мумкин эмас. 

Кинотеатр, музей ва театрларга хавфсизлик талабларига қатъий амал қилган ҳолда ишлашга рухсат берилди.

Ўтган ҳафтада Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран мамлакат аҳолисини ижтимоий мулоқотларни имкон борича камайтиришга чақирганди. 

 Пандемия бошланганидан буён Францияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 540 мингга яқин ҳолат қайд этилган, 31 мингга яқин киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид