Ўзбекистон | 22:22 / 29.09.2020
11266
1 дақиқада ўқилади

4-курс талабаларининг амалиёт ўташ жараёни қандай ташкил қилиниши масаласи кўриб чиқилмоқда – вазирлик

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОТМлар фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Aбдували Холиқов пандемия шароитида битирувчи курс талабалари амалиётини ташкил қилиш масаласида маълумот берди.

Фото: Fotolia / WavebreakmediaMicro

«Тўғри, амалиёт ўташ учун битирувчи курс талабаси олий таълим муассасасига келмайди. Бироқ у амалиёт ўтайдиган ташкилот бунга қанчалик тайёрлиги номаълум. Масалан, тўртинчи курсларнинг асосан Педагогика факультетлари амалиётга чиқади. Уларнинг амалиёт ўташи учун мактаб бўлиши керак. Мактаб бугун ортиқча одамларнинг кириб боришига тайёрлиги ҳам маълум эмас», – деди Aбдували Холиқов 29 сентябрдаги матбуот анжуманида.

Маълум қилинишича, соҳалар бўйича имконияти бор ОТМларнинг битирувчи курслари амалиётини қандай ташкил қилиш масаласи кўриб чиқиляпти.

Шунингдек, битирувчиларнинг илмий ишларини соҳалардан келиб чиқиб, якка тартибда илмий раҳбарлари билан биргаликда икки нафардан ортиқ одам иштирок этмайдиган қилиб ташкил қилишга рухсат берилади.

Аввалроқ, 1-курс талабалари учун дарслар қачон ва қай тартибда бошланиши маълум бўлган эди.

Мавзуга оид