Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби маълум бўлди
Жамғарма Оролбўйи минтақасида инновацияларни жорий этишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида ташкиллаштирилган бўлиб, президент ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда фаолият юритади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳузуридаги Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг захира жамғармаси ҳамда маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағларининг 5 фоизи;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижаларига кўра ажратиладиган маблағлар;
Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Ислом тараққиёт банки томонидан лойиҳаларни молиялаштиришга ажратиладиган маблағлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари;
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Жамғармага маблағлар келиб тушишининг тўлиқлигини назорат қилиш Марказ томонидан амалга оширилади.
Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:
Орол денгизининг қуриб қолган тубидаги шўрланган тупроқли ерларда экотизимни ва барқарор ҳаёт фаолиятини ривожлантириш, синовлар ўтказиш учун тажриба далаларини яратиш;
Орол денгизининг қуриб қолган қисмида ўрмон яратиш учун кўчатларнинг юқори унумдор уруғларини тайёрлаш;
қурғоқчиликни бошқариш ва унинг оқибатларини юмшатиш, иқлим ўзгаришларига мослаштириш, шунингдек, бу соҳада давлат-хусусий шерикчиликни ташкил этиш ва унинг имкониятларини кенгайтириш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича ишларни ташкил этиш;
Марказни замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозлаш, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш;
Марказни сақлаш, моддий-техник таъминлаш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш;
Марказ раҳбарлари ва бошқа ходимларининг хизмат сафарлари, шу жумладан хорижий мамлакатларга хизмат сафарлари харажатлари;
Марказ ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташи, шу жумладан уларнинг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини ташкил этиш;
Марказга юклатилган барча вазифаларни ва функцияларни бажаришга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштириш.
Жамғарма маблағларини сарфлаш Марказ директори томонидан тасдиқланадиган ҳамда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Марказга тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш Илмий-техникавий кенгаш (ИТК) томонидан амалга оширилади.
ИТК таркиби Марказ томонидан тасдиқланади ҳамда етакчи олимлар, давлат бошқарув органлари ва ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларидан шакллантирилади. ИКТ аъзолари жамоатчилик асосида фаолият юритади.
ИТК лойиҳаларнинг долзарблиги ва мақсадга мувофиқлигини баҳолайди, экспертизадан ўтказади ҳамда хулоса беради.
ИТК зарур ҳолларда тегишли соҳада етарли даражадаги билим ва малакага эга бўлган мустақил экспертлар ва мутахассисларни жалб қилиши мумкин.
ИКТ томонидан ижобий хулоса олинган лойиҳалар Марказнинг тегишли буйруғи билан тасдиқланадиган харажатлар сметасига асосан молиялаштирилади.
Лойиҳаларни молиялаштириш учун жамғарманинг махсус ҳисоб рақамидан, Марказ буйруғига асосан тасдиқланган даромадлари ва харажатлари сметаси доирасида, ташаббускорларнинг банк ҳисоб рақамларига кўчирилади.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
20:52 / 04.10.2024
Саида Мирзиёева Креатив иқтисодиёт анжумани ҳамкорларига миннатдорлик билдирди
08:40 / 18.09.2024
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари аниқлаштирилди
10:30 / 17.09.2024