Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегия нефт жамғармаси Украинани қўллаб-қувватлаш учун РФ активларини сотади
Дунёдаги энг йирик фонд бўлган Норвегия Миллий фаровонлик жамғармаси Россиянинг Evraz компаниясини Украинага қарши уруш учун пўлат етказиб бергани туфайли сотишини эълон қилди.
Норвегия Миллий фаровонлик жамғармаси (Нефт жамғармаси) Россия ва Исроилдаги активларини сотмоқда. 1,7 триллион еврога тенг дунёдаги энг йирик пенсия жамғармасини бошқарадиган Норвегия марказий банки 3 декабр, сешанба куни кечқурун бу қарорни тасдиқлади ва бу этика сабабларига кўра қабул қилинганини билдирди.
Қарор Украина ва Яқин Шарқдаги уруш туфайли қабул қилинган
Нефт фонди Россиянинг Украинага қарши уруши ва Фаластин-Исроил можаросининг кучайиши сабабли Россиянинг Evraz металл ва кончилик компанияси акциялари, шунингдек, Исроилнинг Bezeq телекоммуникация компаниясининг активларидан воз кечди.
Evraz Россия мудофаа саноатини пўлат билан таъминлайди ва шу билан «Россия Федерациясининг Украинага қарши ноқонуний ҳарбий тажовузига ҳисса қўшади», дея маълум қилди Осло. Evraz бир нечта сўровларга жавоб бермагани сабабли, Марказий банкнинг этика кенгаши уни Нефт жамғармасидан чиқариб ташлашни маслаҳат берди.
Исроил компанияси ўз хизматларини, шу жумладан, халқаро ҳуқуқ томонидан ноқонуний деб ҳисобланган Ғарбий соҳилдаги Исроил аҳоли пунктларида ҳам таклиф қилади.
Мавзуга оид
17:57 / 04.07.2026
Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади
08:16 / 09.06.2026
Норвегия дунёдаги энг чуқур сувости туннелини қурмоқда
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
10:35 / 25.04.2026