Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
Бу поезднинг ишга туширилиши дизел ёнилғисини 50 фоизгача тежаш ва атмосферага ажраладиган чиқиндиларни камайтириш имконини беради.

Фото: Hitachi Rail
Буюк Британияда 700 кВт қувватга эга бўлган ва соатига 120 километр тезликка чиқа оладиган биринчи аккумуляторли поезд синовлари муваффақиятли якунланди. Hitachi Rail ва TransPennine Express компаниялари ҳамкорлигида амалга оширилган ушбу лойиҳа дизель ёқилғиси сарфини сезиларли даражада — 50 фоизгача қисқартириб, карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш мумкинлигини кўрсатди.
Синовлар Англиянинг шимолий қисмида 70 километрлик йўналишда ўтказилди. Унда поезд тўлиқ аккумулятор қувватига ўтиб, “Эко-режим”да ишлади. Ишлаб чиқарувчилар аккумуляторнинг оғирлиги оддий дизел двигатели оғирлигига тенглигини таъкидламоқда. Бу поездлар тузилишини ўзгартирмасдан аккумулятордан фойдаланиш имконини беради.
Батарея тизими поездга йўлнинг катта қисмида чиқиндиларсиз ҳаракатланиш имконини берди. Ушбу ечим, айниқса, анъанавий равишда дизел локомотивлари қўлланадиган темирйўл тармоғининг электрлаштирилмаган қисмларида қўл келади.
Аккумуляторли поездлар технологияси инфратузилмани ривожлантириш харажатларини камайтириш имкониятларини яратмоқда. Hitachi Rail компанияси маълумотларига кўра, ишлаб чиқилаётган аккумуляторли электр поездлари контакт тармоғисиз 100-150 километргача масофани босиб ўтиши мумкин. Бу туннеллар, тоғли йўналишлар ва узоқ ҳудудлар учун муҳим.
“Темирйўл жамоат транспортининг энг экологик тоза тури ҳисобланади. Ушбу синовнинг муваффақияти миллионлаб йўловчиларга хизмат кўрсатадиган янада барқарор ва қулай тармоқ яратиш учун йўл очади”, — деди Буюк Британия темирйўллари вазири.
Hitachi Rail компанияси Британиядаги батарея ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда аккумулятор технологияларини жадал ривожлантиришни мўлжалламоқда. Такомиллаштирилган аккумуляторлар минтақалараро ва шаҳарлараро поездлар учун мўлжалланган бўлади ҳамда уларнинг самарадорлиги ва чидамлилигини сезиларли даражада оширади.
Ушбу лойиҳа транспортда муқобил энергия манбаларига ўтиш бўйича глобал саъй-ҳаракатларнинг бир қисми ҳисобланади. Хусусан, Швейцарияда яқинда водород поезди бир марталик ёнилғи билан 2800 километр масофани босиб ўтиб, жаҳон рекордини ўрнатганди.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиши мумкин — ОАВ
Жаҳон | 00:43
-
Швейцария 30 мингдан ортиқ украиналикни қочоқ мақомидан маҳрум қилди
Жаҳон | 00:18
-
Тошкентдаги тунги клуб олдида фуқароларни калтаклаган эркак Қозоғистонда ушланди
Жамият | 23:57 / 17.03.2025
-
BYD электромобилларни 5 дақиқада қувватлаш имконини берадиган янги тизимни тақдим этди
Фан-техника | 23:25 / 17.03.2025
Мавзуга оид

16:41 / 17.03.2025
The Times: Британия Украинага тинчликпарвар кучларини «қанча керак бўлса, шунча муддатга» жойлаштиришга тайёр

11:40 / 15.03.2025
Кенияда президент кортежи британиялик эркакни уриб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлди

20:13 / 13.03.2025
Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди

11:06 / 12.03.2025