Ўзбекистон | 22:08 / 30.09.2020
5320
1 дақиқада ўқилади

Бошқарув сифати индикаторларида Ўзбекистон ижобий ўсишни қайд этди

Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш ва жамият ҳаётида қонун устуворлигини таъминлаш мезонлари бўйича халқаро мавқейини яхшилади.

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Жаҳон банки 2019 йил якунларига кўра Бошқарув сифати индикаторлари (WGI) бўйича ҳисоботини эълон қилди.

Мазкур нашрда 33та мустақил ахборот манбаларига асосланган ҳолда жами 214та мамлакатда бошқарув сифати ва самарадорлиги олтита мустақил индикатор доирасида баҳоланди.

Таъкидланишича, қуйида кўрсатиб ўтилган барча таркибий индикатор бўйича Ўзбекистон учун берилган баҳолар ва ўринлар фақат ижобий томонга силжиётгани кузатилади. Аммо айрим индикаторлар бўйича давлат эгаллаб турган позиция анча қуйида ҳисобланади.

Бошқарув сифати индикаторларида Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари

Жаҳон банки ҳисоботига кўра, мамлакатда сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш ва жамият ҳаётида қонун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар “Тартибга солиш сифати” индикатори бўйича 2 поғона,Ҳуқуқ устуворлиги” ва “Коррупцияни тийиб туриш”  индикаторида 3 поғонадан ўсишига туртки бўлди.

Мавзуга оид