Жаҳон | 23:29 / 30.09.2020
1809
1 дақиқада ўқилади

Словакияда коронавирус сабабли фавқулодда вазият киритилади

Фото: Reuters

Словакия ҳукумати коронавирусга қарши кураш доирасида 1 октябрдан мамлакатда фавқулодда вазият тартибини киритишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Игорь Матович журналистларга маълум қилди. 

Республикада аввалроқ ҳам, пандемиянинг биринчи тўлқини давомида 16 мартдан 16 июнгача фавқулодда вазият амал қилган.

1 октябрдан словакияликлар нафақат ёпиқ жойларда, балки 2 метрдан кўпроқ оралиқ масофага амал қилишнинг имкони оз бўлган очиқ жойларда ҳам ниқоб тақишлари керак бўлади. Оммавий тадбирларда 50дан кўпроқ одам иштирок эта олмайди. 

Сўнгги суткада Словакияда коронавирусга чалинганлар сони рекорд сонда кўпайди ва 567 нафарни ташкил қилди. Жами республика бўйича коронавирусга чалинганлар сони 10 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар сони 48 нафарни ташкил қилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид