Ҳиндистонда чекловларнинг навбатдаги енгиллаштирилишига ўтилмоқда
Ҳиндистон коронавирусдан кунлик касалланиш суръатлари бўйича дунёда 1-ўринни эгаллаётганига қарамай, мамлакатда март ойида киритилган карантин чекловларининг навбатдаги - 5-босқич енгиллаштирилишига ўтилмоқда.
Бу босқич давомида 15 октябрдан мактаблар ва коллежлар, кинозаллар ва кўнгилочар боғлар очилишига рухсат берилди. Бироқ ташрифчилар сони 50 фоиздан ошмаслиги лозим.
“Масофадан ўқиш ҳамон амал қилади. Мактабларга қатнаш мажбурий бўлмаслиги ва ўқувчилар ота-оналари билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим”, дейилган хабарда.
Бироқ чекловларнинг енгиллаштирилиши 65 ёшдан катталар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касалликларга эга одамларга тааллуқли бўлмайди. Уларнинг коронавирусга чалиниш даражаси юқори бўлган ҳудудларда ҳаракатланиши чекланади. Бундай ҳудудларда чекловлар 31 октябргача сақланиб қолади.
Айни вақтда Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 6,2 млндан, вирусдан вафот этганлар сони эса 97 мингдан ошиб кетди. Мамлакат кунлик касалланиш суръатлари бўйича дунёда 1-ўринни, жами касалланганлар сони бўйича АҚШдан кейин 2-ўринни, ўлимлар сони бўйича АҚШ ва Бразилиядан кейин 3-ўринни эгалламоқда.
Мавзуга оид
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024