Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«O‘zbegim» элита турар жой мажмуасидан хонадон сотиб олишда 96 миллион сўмгача тежаб қолинг!
2020 йил 1 октябрдан 30-октябргача «O‘zbegim» элита турар жой мажмуасида қурилаётган 5-марказий блокдан хонадон сотиб олиб, 96 миллион сўмгача тежашингиз мумкин. Шу билан бирга, исталган қаватда ўзингизга ёққан лойиҳадаги уйни танлаш имконияти берилади.
Нима учун айнан «O‘zbegim» турар жой мажмуаси?
«O‘zbegim» – бу қурилиш босқичида бўлган, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур ва Нукус кўчалари кесишмасида жойлашган, янги ҳашаматли турар жой мажмуасидир. Мажмуа лойиҳаси турли баландликдаги 7 блокдан (10 дан 14 қаватгача) иборат бўлиб, унда нақшлар, орнаментлар ва мозаикаларнинг нафис ҳошиялари бир-бирига туташиб кетган миллий услубнинг нозик қиёфаси акс эттирилган.


Мажмуанинг ички дизайни унинг ташқи кўринишидан асло қолишмайди. «O‘zbegim» элита замонавий турар жой мажмуасидаги кириш йўлак қисмлари индивидуал дизайн-лойиҳаси асосида – оч сарғиш-қаҳва рангдаги тусларда ва шарқона декоратив элементлар билан безатилган ҳолда бажарилади.

«O‘zbegim» элита турар жой мажмуасидаги 7 блокнинг баландлиги – 10 дан 14 қаватгача бўлади. Шу сабаб қаватлар бўйлаб қулай ҳаракатланиш учун 1000 кг гача юк кўтариш имкониятига эга бўлган «KONE» замонавий фин лифтлари ўрнатилади.
Автоҳаваскорлар ва автомобиль эгаларига келсак, улар учун «O‘zbegim» элита турар жой мажмуасида бирданига бир нечта турдаги автомобиль тўхташ жойлари тақдим этилади: ер ости ва ер усти автомобиль турар жойлари.

Мажмуанинг периметри бўйлаб сайр қилиш учун хиёбонлар яратилади, болалар майдончалари ва спорт майдонлари, шинам шийпончалар ўрнатилади.
Турар жой мажмуаси Яккасарой тумани, Бобур ва Нукус кўчалари кесишмасида 1,2 гектар майдонда жойлашган бўлиб, у ерда истиқомат қилувчилар атиги 15 дақиқа ичида «Сеул» миллий боғи, «Дўстлик» боғи (собиқ Бобур номидаги боғ), «Next» савдо марказига етиб боришлари мумкин. Шаҳарнинг муҳим автомагистралларига йўл борлиги туфайли Тошкентнинг исталган нуқтасига қисқа муддатда етиб бориш мумкин бўлади. Бундан ташқари, турар жой мажмуасидан атиги 5 км узоқликда жойлашган “Халқаро аэропорт”га ҳам тезда етиб боришингиз мумкин.

«O‘zbegim» шинам турар жой мажмуаси жойлашган туман бой инфратузилмаси билан ажралиб туради – яқин атрофда 4 та болалар боғчаси, 5 та мактаб, 3 та институт, ўнлаб кафелар, ресторанлар, бутик ва дўконлар мавжуд.
Батафсил маълумотни савдо офисининг рақамларига қўнғироқ қилиб, билиб олишингиз мумкин: +99890-009-00-09, +99895-511-00-09
Сайт: uzbegimdevelopment.uz
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook: www.fb.com/SolidityGroup
Instagram: @soliditygroup
Telegram: t.me/solidity_group
YouTube: @O'zbegim - Elita Uylari
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 27.12.2021
“O‘zbegim” турар жой мажмуасидан янги йил акцияси!
09:00 / 25.12.2021
“O‘zbegim” турар жой мажмуасидан янги йил акцияси!
09:00 / 06.08.2021
Одамлар нима дер экан, дод-войларсиз “снос”лар, ишончга қурилаётган уйлар – “O‘zbegim” турар жой мажмуасига саёҳат
12:00 / 01.04.2021