Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросининг «Пахтакор» ва «Халқлар дўстлиги» бекатлари оралиғида ҳаракат тезлиги чекланганига изоҳ берилди
Тошкент метрополитенининг «Пахтакор» ва «Халқлар дўстлиги» бекатлари оралиғидаги поездларнинг тезлиги чекланганлиги тўғрисида расмий изоҳ берилди.
Ҳозирги вақтда «Пахтакор» ва «Халқлар дўстлиги» бекатлари оралиғидаги ер усти ҳудудида «Тошкент Cити» халқаро бизнес марказининг қурилиши олиб борилмоқда, кўп қаватли бинолар барпо этилмоқда, деб ёзади «Тошкент метрополитени» УК.
Қайд этилишича, метрополитен иншоотларига қўшимча босим таъсири ортишининг олдини олиш мақсадида ушбу йўналиш бўйлаб метро поездларининг ҳаракатланиш тезлиги камайтирилган.
«Халқлар дўстлиги» бекатидан «Пахтакор» бекатигача асосий қурилиш ишлари бажарилган ва поездларнинг лойиҳада белгиланган тезлиги тикланган.
«Пахтакор» бекатидан «Халқлар дўстлиги» бекатларигача қурилиш ишлари давом эттирилмоқда ва шу сабабли поездларни ҳаракат тезлиги камайтирилган.
Метрополитен поездларининг белгиланган ҳаракат тезлиги қурилиш ишлари тўлиқ якунлангандан сўнг тикланиши айтилади.
«Тошкент метрополитени» УК келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраган.
Мавзуга оид
15:06 / 14.02.2026
Тошкентда қандай қилиб йўлкирада пул тежаш мумкин?
10:50 / 10.02.2026
Темирйўл ва метрода хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жарималар белгиланди
12:30 / 03.02.2026
Ерусти метро линияси остидаги автомобил устига фасад сувоғи бўлаги тушиб кетди
15:48 / 24.01.2026