Спорт | 21:43 / 02.10.2020
13160
1 дақиқада ўқилади

Британиялик миллионер тезлик рекордини ўрнатиш вақтида ҳалок бўлди

Британиялик миллионер, Maximuscle фитнес-компанияси асосчиси Зеф Айзенберг автомобилда қуруқликда тезлик рекордини ўрнатишга уриниш вақтида ҳалок бўлди. 

Фото: Зеф Айзенберг

Миллионер иштирокидаги автоҳалокат Йорк шаҳри яқинидаги Элвингтон аэродромида юз берган. Бу ерда 2006 йилда Top Gear кўрсатувининг собиқ бошловчиси Ричард Хаммонд ҳам аварияга учраган

Айзенберг Porsche 911 Turbo S машинасида Британия рекордини янгиламоқчи бўлган, бироқ бошқарувни эплай олмай қолган.

Воқеа жойига келган тез ёрдам бригадаси 47 ёшли тадбиркорнинг ҳаётини сақлаб қололмаган.   

Таъкидланишича, 2016 йилда ҳам Айзенберг шу жойда ҳалок бўлишига бир бахя қолган. Ўшанда у 370 км/соат тезликда ҳаракатланаётганда фалокатга учраган. Тадбиркор шифокорларнинг унинг юра олмаслигидан хавотирига қарамасдан, 2017 йилда яна пойгаларга қайтган.

2019 йил май ойида Айзенберг Porsche 911 Turbo машинасида Уэльсдаги Pendine Sands пляжида рекорд қийматдаги тезликка (534 км/соат) эриша олган. У, шунингдек, қумда бир нечта жаҳон рекордини ўрнатган.

Мавзуга оид