Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичилик мактаб-интернатини бориб кўрди
Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичилик мактаб-интернатини бориб кўрди.
Қайд этилишича, Опера ва бахшичилик мактаб-интернати ўзига хос бахшичилик анъанасини давом эттириш, ёш авлодга етказишга хизмат қилади. Мазкур ихтисослаштирилган таълим маскани ўтган ойда ишга туширилди.
Муассаса 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, унга 9-синфни битирган иқтидорли ўқувчи ёшлар танлов асосида қабул қилинади. Ҳозирда 30 нафар ўғил-қиз ўқишни бошлади. Уларга таниқли санъат усталари ва педагоглар сабоқ бермоқда.

«Бундай мактабларни ташкил этишимиздан асосий мақсад – тарихимизни, маданиятимизни чуқур ўрганиш, ўзлигимизни англаш. Бахшичилик – қорақалпоқ элининг улуғ анъанаси, уни ривожлантириш учун ҳамма шароитларни яратамиз», – деди Шавкат Мирзиёев.





Мавзуга оид
09:24 / 13.02.2026
Тошкент, Янги Тошкент ва Нукусда креатив парклар ташкил этилади
20:22 / 07.12.2025
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
22:13 / 26.11.2025
Саида Мирзиёева Нукусдаги Спорт гимнастикаси мактабига ташриф буюрди
13:33 / 07.10.2025