Порошенко 29 сентябрда коронавирусга топширган тести мусбат чиққани ва уйида даволанаётганини маълум қилганди.
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко ўпканинг икки томонлама шамоллаши ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Марина Порошенко маълум қилди.
"Европейская солидарность" партиясининг Facebook саҳифасида жойлаштирилган видеомурожаатида у нафақат собиқ президент, балки қизи ҳам COVID-19га чалинганини айтган.
"Пётр Алексеевич Киевдаги коронавирус беморлари даволанаётган шифохоналардан бирига ётқизилди. Эримда ўпканинг икки томонлама шамоллаши бўлишига қарамасдан, у кучли иродага эга ва буни касалликка қарши курашда кўрсатмоқда", — деди Марина Порошенко.
Порошенко 29 сентябрда коронавирусга топширган тести мусбат чиққани ва уйида даволанаётганини маълум қилганди.