Иқтисодиёт | 11:49 / 05.10.2020
25880
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ўсди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 6 октябрь кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,47 сўмга кўтарилиб, бир доллар 10339,68 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 107,30 сўмга кўтарилиб, 12110,87 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 0,20 сўмга ошган ва 1 рубль 132,27 сўмни ташкил этган.

Мавзуга оид