Гулистонда коронавирусли беморлар тақсимлаш марказида портлаш содир бўлди. Ҳодисага кислород баллони сабаб бўлгани билдирилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида юзага келган вазият юзасидан бирламчи маълумот тақдим этди.
Қайд этилишича, бугун, 7 октябрь куни, соат 08:13да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлган.
Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб, фуқароларга тан жароҳати етган.
Таъкидланишича, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар.
Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар аниқланмаган. Вазият тўлиқ назоратга олинган, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
07:40 / 03.06.2024
Тошкент ҳавосида кислород етишмовчилиги кузатилгани айтилди
11:33 / 17.04.2024
Instagram орқали фуқароларни чув тушириб келган 18 ёшли йигит қўлга олинди
23:28 / 06.02.2024
Гулистон шаҳри ҳокими соғлиғи туфайли лавозимидан кетди
11:00 / 13.01.2024