Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчабоши ва уйбошиларга коммунал хизматлар бўйича компенсация пул тўловлари тўлаб берилади
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш ҳамда уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар учун имтиёз бериш тизимини жорий этиш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол қатнашаётган фуқароларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан қуйидаги тушунчаларни ўз ичига олувчи “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси янги таҳрирда ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган:
кўчабоши – фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўчаларнинг географик жойлашувига қараб, аҳолининг умумий йиғилишида сайланган ва улар номидан фуқаролар йиғинида фаолият олиб борадиган, уларнинг қонуний манфаатларини ифода этадиган фуқаро;
уйбоши – фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп квартирали уйларнинг географик жойлашувига қараб, аҳолининг умумий йиғилишида сайланган ва улар номидан фуқаролар йиғинида фаолият олиб борадиган, уларнинг қонуний манфаатларини ифода этадиган фуқаро.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликларининг 2021 йилнинг 1 январдан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол қатнашаётган кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўлаб бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Белгилаб қўйилишича, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол қатнашаётган кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
19:22 / 14.06.2026
Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари экологик компенсация тўлаши мумкин
18:07 / 11.06.2026
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун қабул қилинди
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
19:00 / 28.04.2026