Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган ойлик пул компенсацияси 25 фоизга оширилади. Шунингдек, мудофаа тизимидаги айрим фуқаро ходимларнинг иш ҳақи ҳам босқичма-босқич кўпайтирилади.
Президентнинг “Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари ва айрим фуқаро ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 10 июндан бошлаб Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга турар жойни ижарага олганлик учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 25 фоизга оширилади.
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мудофаа ишлари бошқармалари ҳамда туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимларида фаолият юритувчи фуқаро ходимларнинг иш ҳақи ҳам кўтарилади. Бунда чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари мазкур тартибдан мустасно ҳисобланади.
Қарорга кўра, ушбу ходимларнинг иш ҳақи 2026 йил 10 июндан 20 фоизга, 2027 йил 1 январдан эса қўшимча равишда 50 фоизга оширилади.
Мазкур ўзгаришлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентларини 2026 йил 10 июндан 1,2 бараварга, 2027 йил 1 январдан эса 1,7 бараварга кўпайтириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжат Қуролли Кучлар тизимида хизмат қилаётган ҳарбийлар ва фуқаро ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг моддий таъминотини яхшилашга қаратилган.
Мавзуга оид
19:22 / 14.06.2026
Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари экологик компенсация тўлаши мумкин
18:07 / 11.06.2026
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун қабул қилинди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
15:43 / 19.05.2026