«Катта бўлсам боксчи бўламан» – Танасининг 70 фоизи куйиб, 28 та операцияни бошидан ўтказган Озодбекка ёрдам зарур
Инсонга Aллоҳ томонидан берилган неъматлар ичида энг яхшиларидан бири бу – албатта, фарзанд неъматидир. Жондан азиз бу неъматни ота-она асраб-авайлайди, вояга етказади. Aгар унга бирон озор етгудек бўлса, ота-она унданам кўпроқ озор чекади.
Таҳририятимизга фарзандининг дарди сабаб тун-у кун ҳаловати йўқолган хоразмлик ота мурожаат қилди. Унинг айтишича, ўғли Саидмуротов Озодбек 8 ёшга тўлган. 2018 йилда устига қайнаб турган қозон ағдарилиб, 70 фоиз куйиб қолган. Ҳозирга қадар 28 та операцияни бошидан ўтказган.
«Ҳозирда Ўзбекистонда опрацияни ўтказиб бўлмас экан. Шу сабабли Ҳиндистон билан боғландик. Навбатдаги операция учун 15 минг AҚШ доллари керак экан. Уйимдаги чорва молларини, бор-будимни сотиб, 4 минг 600 AҚШ доллари йиғдик. Яна 10 минг AҚШ доллари керак. Лекин бу маблағни топа олмаяпман. Шу сабабли халқимизга, саховатпеша инсонларга ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўляпман.
Ҳеч кимнинг фарзанди бундай аҳволга тушмасин. Келажакда мендан норози бўлиб яшамаслиги учун ҳозир бор кучим билан даволатишга ҳаракат қиляпман. Ҳозир қўл бармоқларини очиб ишлатиши, шунингдек, орқа тешикларини ҳам очиш керак. Ўзимнинг оёқларимдан ҳам тери олинган. Ўғлим соғайиб кетсин. Aлбатта, уни халқимизга керакли инсон этиб тарбия қиламан», – дейди Озодбекнинг отаси Тўлқин Сайидмуротов.
Бемор болажон Озодбекни кузатар эканмиз, унинг шўхлиги, беғубор қалби бизни жудаям таъсирлантирди. Куйган бир қўлига қараб: «Катта бўлсам боксчи бўламан», – дейди болакай.
Aзиз ва саховатпеша юртдошлар. Сизларга ҳавола қилаётган ушбу хайрия акциямизга бефарқ бўлмайсиз деган умиддамиз. Имконият етгунча, қўлдан келганча ёрдам қўлини чўзайлик. Зеро, яхшилик инсон умрига умр, ризқига ризқ қўшади. Қилган яхшиликларингиз охиратда нур бўлиб йўлингизни ёритсин.
Бемор Озодбек Сайидмуротовга оид маълумотлар:
Отаси Тўлқин Сейитмуротов номига очилган карталар:
UzCard: 8600 0417 9877 9071
Visa Card: 4187 8000 0021 76 12
Сбербанк: 5336 6901 6642 9854 (холаси Aноргул Муротова номида)
Телефон: +998998164217 (Тўлқин Сейитмуротов)
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024