АҚШ Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашиш учун қўшимча тиббий жиҳозларни етказиб берди
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун 2,23 миллион долларлик тиббий жиҳозлар етказиб берди.
Лаборатория ускуналари ва 100 мингта тест ўтказиш учун зарур бўлган реагентларни ўз ичига олган ушбу материаллар мамлакатнинг COVID-19 ни аниқлаш учун хавфсиз ва тезкор синов ўтказиш салоҳиятини сезиларли даражада ошириши кутилмоқда.
“COVID-19 нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда одамларнинг кундалик ҳаёти ва яшаш тарзига таҳдид бўлиб қолмоқда. Ушбу вирус ҳеч кимни четлаб ўтмади — ўзимиз, яқинларимиз, қўни-қўшниларимиз, дўстларимиз, ҳамкасбларимизга таъсир қилди. Йўқотган ҳар бир кишимиз, ёпилган ҳар бир корхона ва унинг оқибатида жабрланган одамлар учун ҳам биз вирусга қарши курашишни давом эттиришимиз зарур. Бу курашда биз ҳаммамиз биргамиз”, - деди АҚШ элчихонасида миссия бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи Алексис Салливан.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ ҳукумати ўзбекистонлик ҳамкорлари билан мамлакатда халқ саломатлиги ва фаровонлигини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун яқиндан ҳамкорлик қилиш тамойилига содиқ қолади.
Келтирилган жиҳозлар АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашда кўрсатаётган ёрдамининг бир қисмидир. Шу кунгача АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашишда ёрдам бериш учун 8,8 миллион АҚШ доллари ажратди.
Сентябрь ойида USAID Ўзбекистонга 200та сунъий нафас бериш аппаратини тақдим этган эди. USAID Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ҳамкорлари билан ушбу мосламаларни бутун мамлакат бўйлаб соғлиқни сақлаш муассасаларига тарқатишда яқиндан ҳамкорлик қилди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024