Жаҳон | 19:32 / 09.10.2020
7499
2 дақиқада ўқилади

АҚШ разведкаси Конгрессни Россия ва Хитой таъсиридан огоҳлантирди

АҚШ миллий разведкаси директори Жон Рэтклифф ёпиқ учрашувларда Конгресс аъзоларини "одатий гумондорлар": Хитой, Россия ва Эрон таъсири кучайиб бораётганлигидан хабардор қилган.

Фото: AP Photo / Jose Luis Magana

АҚШ миллий разведкаси директори Жон Рэтклифф хорижнинг Конгрессга қарши таъсири ўйланганидан кўра кенгроқ эканлигини ва бунинг ортида асосан Хитой турганини маълум қилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Hill газетаси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Рэтклифф ёпиқ учрашувларда Конгресс аъзоларини "одатий гумондорлар": Хитой, Россия ва Эрон таъсири кучайиб бораётганлигидан хабардор қилган. Рэтклифф "энг асосий тажовузкор" Пекин эканлигини таъкидлаган.

"Разведка ХХРнинг Конгресс аъзоларига нисбатан таъсири билан боғлиқ операциялари Россияникига нисбатан олти ва Эронникига нисбатан 12 марта кўпроқ эканлигини аниқлади", - деган манба.

АҚШ ҳукумати 2016 йилда Россияни президент сайловига аралашишда айблаганди. Америка махсус ихзматлари "Трампнинг Россия билан алоқалари" тўғрисидаги ҳисобот асосида Трампнинг штаби ходимларини кузатувга олишган. Охир-оқибат махсус прокурор Роберт Мюллер “Трамп иши”ни ўрганди ва унинг Россия билан алоқаларига ҳеч қандай далил-исбот топилмади.

Мавзуга оид