Ўзбекистон | 15:25 / 09.10.2020
28767
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Шимолий Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво Ўзбекистон ҳудудига кириб келмоқда.

Бугундан республика ҳудудига яна совуқ ҳаво кириб кела бошлади, куннинг биринчи ярмида ҳудудларнинг айрим қисмида ҳаво ҳарорати кечагидан 4-6 даражага паст бўлди.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, худди шундай совуқ ҳаво, эртага республика ҳудудида ҳам давом этади. Кечаси ҳарорат 3-6 даража, шимолда 0-3 даража совуққача пасаяди ва кундузи 13-17 даражадан юқори бўлмайди, бу 5-7 даражага меъёрдан паст.

Ўзбекистоннинг катта қисмида бугун ва эртага қуруқ ҳаво сақланиб қолади. Фақат республиканинг Жануби-Шарқий ҳудудларига Туркманистон ҳудудларидан нам булут массалари кириб келади. Фарғона водийси вилоятлари ҳамда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида ёмғир ёғади, денгиз сатҳидан 2000 м баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Бугун республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати 3-6 даража илиқ, шимолда 0-3 даража совуққача, кундузи эса ҳаво 18-20 даражагача исийди.

Мавзуга оид