Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун контракт тўлови муддати белгиланди
2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати белгиланди.
Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ бу 2020 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланган.
Аввалроқ, жорий йил учун табақалаштирилган тўлов-контракт тартиби тасдиқланганди.
Абитуриент ўзи танлаган 5та йўналишдан бир нечтасига грант ёки тўлов-шартнома асосида қабул қилинган, лекин балли етмаган йўналишда ўқишни хоҳласа, ўша йўналишда супер-контракт асосида ўқиши мумкин.
Мавзуга оид
19:47 / 26.02.2021
Вилоят ҳокимликлари 100 нафардан хотин-қизларнинг контрактини тўлаб беради — президент
10:14 / 26.02.2021
ОТМда икки ва ундан ортиқ фарзанди контрактда ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредитлари берилиши мўлжалланмоқда
16:24 / 06.02.2021
«Ёшлар таълим гранти» лойиҳаси доирасида 203 нафар талабанинг шартнома пули 50 фоизгача бўлган қисмда тўлаб берилди
17:16 / 01.02.2021