Ўзбекистон | 10:14 / 26.02.2021
11344
1 дақиқада ўқилади

ОТМда икки ва ундан ортиқ фарзанди контрактда ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредитлари берилиши мўлжалланмоқда

ОТМда икки ва ундан ортиқ фарзанди контрактда ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредитлари берилиши мўлжалланмоқда. Бу ҳақдаги ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди. Муаллифи сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўрсатилган бу лойиҳа жорий йил 23 февралдан 10 мартга қадар муҳокамада бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилиниши кутилаётган қарорига кўра, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, ёшларнинг таълим олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш, олий маълумот олаётган фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Марказий банк республика олий таълим муассасаларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредитлари бериш учун тижорат банкларига ресурслар ажратиш юзасидан Молия вазирлигига буюртманомалар тақдим этилишини йўлга қўяди.

Бу имтиёз нафақат давлат, балки Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча олий таълим муассасалари (давлат, нодавлат, қўшма таълим дастурлари ва хорижий давлатлар олий таълим муассасалари филиаллари) талабалари учун ҳам татбиқ этилади.

Мавзуга оид