Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина олий суди Зеленскийга хизмат вақтида украин тилида гапириш мажбуриятини юклади
Даъво 2019 йил май ойи охирларида Владимир Зеленский интернет-арбоблари форуми қатнашчилари билан рус тилида сўзлашгани учун ҳуқуқ ҳимоячиси Сергей Мельничук томонидан киритилганди.
Украина олий суди мамлакат президенти Владимир Зеленский хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида украин тилида мулоқот қилиши тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди.
"Даъвогарнинг апелляцион шикоятини кўриб чиққан олий суд катта палатаси Украина президенти хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида давлат тилида мулоқот қилишга мажбурлигини билдиради ", - дейилади суд қарорида.
Даъво 2019 йил май ойи охирларида Владимир Зеленский интернет-арбоблари форуми қатнашчилари билан рус тилида сўзлашгани учун ҳуқуқ ҳимоячиси Сергей Мельничук томонидан киритилганди.
Биринчи инстанция суди даъво талабларини "асоссиз" деб топганди.
Ўз навбатида олий суд биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган деб топди.