Жаҳон | 17:45 / 15.10.2020
5908
1 дақиқада ўқилади

Олимлар COVID-19ни беш дақиқада аниқлайдиган тест ишлаб чиқишди

Қайд этилишича, янги тест COVID-19ни аниқлашда юқори аниқликка эга, бундан ташқари, у мазкур вирусни бошқа касалликлардан фарқлай олади.

Фото: Globallookpress.com

Оксфорд университети олимлари коронавирус инфекциясини беш дақиқада аниқлайдиган тест ишлаб чиқишди, деб хабар бермоқда Reuters.

 Олимлар бу ихтиродан аэропорт ва компанияларда оммавий экспресс-тест ўтказишда фойдаланиш мумкинлигини айтишмоқда.

 Уларнинг қўшимча қилишларича, тестнинг тажрибавий намунаси 2021 йил бошларида ишлаб чиқарилади. Яна олти ойдан кейин эса тасдиқланган модели тақдим этилади.

 Қайд этилишича, янги тест COVID-19ни аниқлашда юқори аниқликка эга, бундан ташқари, у мазкур вирусни бошқа касалликлардан фарқлай олади.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид