Ўзбекистон | 19:55 / 15.10.2020
88954
6 дақиқада ўқилади

Қайси йўналишдаги олий маълумот эгаси 6 ой ўқиб, юрист бўлиб ишлаши мумкинлигини биласизми?

Олий юридик маълумотга эга бўлмай туриб давлат идораларида ва бошқа ташкилотларда юридик хизмат ходими бўлиб ишлаш мумкинлигидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак. Хўш, бунинг учун нималар талаб этилади?

Фото: Fotolia

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги 453-сонли қарори билан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида олий маълумотли шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари ташкил этилган.

Мазкур курслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида фаолият олиб бориш учун етарли даражадаги билим беришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли ҳисобланади.

Курсларда ўқиш учун қуйидаги 79та олий таълим йўналишидан бирини тамомлаган шахслар ҳужжат топшириши мумкин:

Булар:

1. Математика ўқитиш методикаси – 5110100

2. География ва ўқитиш методикаси – 5110500

3. Тарих ўқитиш методикаси – 5110600

4. Информатика ўқитиш методикаси – 5110700

5. Педагогика ва психология – 5110900

6. Касб таълими (йўналишлар бўйича) – 5111000

7. Ўзбек тили ва адабиёти – 5111200

8. Она тили ва адабиёти (тиллар бўйича) – 5111300

9. Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича) – 5111400

10. Чақириққача ҳарбий таълим – 5111500

11. Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқий таълим – 5111600

12. Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш – 5111700

13. Мактабгача таълим – 5111800

14. Жисмоний маданият – 5112000

15. Меҳнат таълими – 5112100

16. Филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича) – 5120100

17. Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)– 5120200

18. Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) – 5120300

19. Фалсафа – 5120500

20. Диншунослик – 5120600

21. Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича) – 5120700

22. Шарқ фалсафаси ва маданияти – 5120800

23. Математика – 5130100

24. Амалий математика ва информатика – 5130200

25. Физика – 5140200

26. География – 5140600

27. Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш – 5151700

28. Социология – 5210100

29. Психология (фаолият турлари бўйича) – 5210200

30. Журналистика ва ахборот – 220000

31. Журналистика (фаолият турлари бўйича) – 5220100

32. Архившунослик – 5220300

33. Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) –  – 5230100

34. Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) –  – 5230200

35. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш (тармоқлар бўйича) – 5230300

36. Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) –  – 5230400

37. Божхона иши (фаолият турлари бўйича) –  – 5230500

38. Молия –  – 5230600

39. Банк иши –  – 5230700

40. Солиқлар ва солиққа тортиш –  – 5230800

41. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) –  – 5230900

42. Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва ўлкашунослик (мамлакатлар ва ҳудудлар бўйича) – 5231000

43. Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича) – 5231100

44. Суғурта иши – 5231200

45. Пенсия иши – 5231300

46. Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича) – 5231400

47. Баҳолаш иши – 5231500

48. Иқтисод ва меҳнат социологияси – 5231600

49. Кадрлар менежменти – 5231700

50. Ижтимоий соҳа менежменти ва инсон ресурслари – 5231800

51. Давлат ва жамият бошқаруви – 5240300

52. Энергетика (тармоқлар бўйича) – 5310100

53. Ерусти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (транспорт турлари бўйича) – 5310600

54. Электроника ва асбобсозлик (тармоқлар бўйича) – 5310800

55. Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти – 5330100

56. Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича) – 5330200

57. Ахборот хавфсизлиги (соҳалар бўйича) – 5330300

58. Компьютер инжиниринги («Компьютер инжиниринги», «АТ — Сервис», «Ахборот хавфсизлиги», «Мультимедиа технологиялари») – 5330500

59. Архитектура (турлари бўйича) – 5340100

60. Бино ва иншоотлар қурилиши (турлари бўйича) – 5340200

61. Шаҳар қурилиши ва хўжалиги – 5340300

62. Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (турлари бўйича) – 5340400

63. Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (транспорт иншоотлари турлари бўйича) – 5340600

64. Кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш – 5340900

65. Қиймат инжиниринги – 5341100

66. Телекоммуникация технологиялари («Телекоммуникациялар», «Телерадиоэшиттириш», «Мобиль тизимлар») – 5350100

67. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент – 5350300

68. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими – 5350400

69. Ер тузиш ва ер кадастри – 5410700

70. Қишлоқ хўжалигида менежмент – 5420100

71. Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича) – 5520100

72. Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) – 5610100

73. Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш – 5610200

74. Туризм (фаолият йўналишлари бўйича) – 5610300

75. Ижтимоий-маданий фаолият – 5610400

76. Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) – 5610500

77. Ташишни ташкил этиш ва транспорт логистикаси (транспорт турлари бўйича) – 5620100

78. Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) – 5630100

79. Ҳаётий фаолият хавфсизлиги – 5640100

Тингловчиларни қабул қилиш Тошкент давлат юридик университети томонидан белгиланадиган ўринлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда ва суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади.

Суҳбат юридик касбни танлашнинг асослантирилиши, хуқуқ сохасидаги таянч билимлар ва таҳлилий фикрлашни аниқлаш нуктаи назаридан ўтказилади.

Курсларда таълим олиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Контракт қиймати айни пайтда 10 млн сўм этиб белгиланган.

Ўқув жараёнлари 6 ой давом этади. Ўқитиш асосий иш жойидан ажралган ҳолда ташкил этилади.

Курс якуни бўйича тингловчиларга Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган давлат намунасидаги диплом берилади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида низомнинг 7-бандига кўра, юридик хизмат ходими ёхуд юрисконсульт лавозимида ТДЮУ ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс ишлаши мумкин.

Шундай экан, 6 ой ўқиб туриб ҳам давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида юридик хизмат ходими, юрисконсульт, юрисконсульт ёрдамчиси ва юридик хизмат бошлиғи каби лавозимларда ишласа бўлади.

Айни дамда курсларга қабул давом этмоқда.
Курс ҳақида қўшимча маълумотларни Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази расмий сайти - centertsul.uz сайтидан олиш мумкин

Дилшод Абдуқодиров

Мавзуга оид