Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат ҳисобидан бериладиган адвокатни электрон тизим орқали тасодифий танлаш тартиби жорий этилади
Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.
Ҳужжат 5 та боб, 34 та моддадан иборат. Қонун лойиҳаси билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тамойиллари, соҳадаги давлат сиёсати асосий йўналишлари белгиланмоқда, фуқаролар юридик ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилмоқда.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар рўйхатига фуқаролик ва маъмурий ишларни киритиш орқали фуқаролар бепул юридик ёрдам олиш имкониятлари ҳамда давлат ҳисобидан юридик ёрдам олувчи шахслар доираси кенгайтирилмоқда.
Белгиланаётган нормалар билан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни инсон омилисиз электрон тизим орқали тасодифий танлаш тартиби жорий этилади.
Ишчи гуруҳ йиғилишида қонун лойиҳаси депутатлар таклиф ва тавсиялари асосида такомиллаштирилди, лойиҳадаги нормалар амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштирилди, ҳаволаки нормалар ўрнига тўғридан тўғри ишлайдиган нормалар киритилди.
Мавзуга оид
10:00 / 17.06.2026
Суд жараёнларида адвокатлар ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
17:45 / 26.02.2026
Малакали юридик ёрдам: Конституция кафолатлаган ҳуқуқ ва замонавий муаммолар
11:04 / 07.01.2026