Ўзбекистон | 08:09 / 15.10.2020
3245
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Тошкент - Деҳли - Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновини амалга оширади

Uzbekistan Airways 2020 йил 27 октябрда Тошкент - Деҳли - Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновини амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания хабарида айтилган.

Қатнов қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилиши режалаштирилган (маҳаллий вақт кўрсатилган):

Тошкент - Деҳли
Тошкентдан кетиш вақти - 14:00, Деҳлига қўниш вақти -17:30;

Деҳли - Тошкент
Деҳлидан кетиш вақти - 19:00, Тошкентга қўниш вақти - 21:30.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг Uzbekistan Airways sales филиалида ва ташувларини сотиш агентликлари офисларидан сотиб олиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид