Туркия ва Украина стратегик шерикликни ривожлантиришга киришди
Анқара ва Киевнинг стратегик шериклиги Украина президентининг жума куни Туркияга ташрифи чоғида имзоланадиган янги ҳарбий ҳамкорлик шартномасини кучайтиришга қаратилган.
Владимир Зеленский Туркия пойтахтида президент Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашиб, мудофаа ва савдо соҳасидаги ҳамкорликдан тортиб икки томонлама, минтақавий ва халқаро масалалар, шу жумладан, Қорабоғ инқирозини ҳам муҳокама қилади.
Украинанинг «Антонов» ва Туркиянинг авиация фирмалари АН-178 самолётларини биргаликда ишлаб чиқариши ҳам кун тартибидан жой олади.
Эрдўған Зеленский билан жорий йилнинг февраль ойида Киевда учрашган эди. Ташриф давомида имзоланган келишувга биноан, Туркия Украинага ҳарбий эҳтиёжларини қондиришда ёрдам бериш учун 205 миллион лира (25,8 миллион доллар) беришни ваъда қилган.
Икки мамлакат ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиарддан 20 миллиард долларгача етказишга келишиб олди. Бу эса 2019 йилда қайд этилган ўзаро товар айирбошлашга нисбатан анча юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Шунингдек, раҳбарлар 2012 йилдан буён давом этиб келаётган эркин савдо шартномаси бўйича музокараларни бу йил якунига етказишни талаб қилишди. Ўтган йили Украина Туркиядан олтита «Bayraktar TB2» русумли учувчисиз учиш аппаратлари (SIHA) ва учта ер усти бошқарув станциялари тизимини сотиб олган эди. Шунингдек, ўтган август ойида Украина бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация ҳам Туркияга ташриф буюрганди.
Мавзуга оид
10:46
Трамп Украина бўйича музокаралар учун махсус вакил тайинлайди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024