Турли давлатларда iPhone 12’ни сотиб олиш учун қанча вақт ишлаш кераклиги ҳисоблаб чиқилди
Таҳлилчилар Apple’нинг янги смартфони iPhone 12 Pro’нинг нархини турли давлатлардаги ўртача иш ҳақи билан таққослаб, уни сотиб олишга етадиган пулни қайси давлатда тезроқ ишлаб топиш мумкинлигини аниқлашди.
Picodi портали таҳлилчилари ўтказган “iPhone 2020 индекси” тадқиқотига iPhone 12 Pro’нинг 128 Гб хотирага эга версияси асос қилиб олинган. Қурилманинг нархи 1099 долларни ташкил қилади.
Аниқланишича, ўртача маош оладиган швейцарияликларга бунинг учун энг кам вақт - 4,4 кун талаб этилар экан. Америкаликлар iPhone 12 Pro’га етадиган пулни топиш учун 6,1 кун, австралияликлар ва люксембургликлар эса 6,6 кун ишлашлари керак.
Кўриб чиқилган давлатлар ичида Мексика ва Ҳиндистонда iPhone 12 Pro’га етадиган пулни ишлаб топиш учун энг кўп вақт - 54,4 кун ишлаш талаб этиларкан.
Индекс iPhone 12 Pro’нинг Apple ҳудудий дўконларидаги расмий нархлари асосида ҳисоблаб чиқилган. Турли давлатлардаги ўртача маош ҳақидаги маълумотлар эса миллий статистика бошқармалари сайтларидан олинган.
Мавзуга оид
18:04 / 23.11.2024
Apple Siri овозли ёрдамчисини ChatGPTнинг рақобатчисига айлантирмоқчи
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024