Жаҳон | 15:17 / 17.10.2020
9539
1 дақиқада ўқилади

Янги суперўтказгич энергия инқилобига сабаб бўлиши мумкин

Фото: UNI ROCHESTER / J. ADAM FENSTER

Электр токини хона ҳароратида суперўтказувчи материал ихтиро қилинди.

Одатда энергия ўтказувчи материаллар жуда паст даражада совутиш орқали синовдан ўтказилади. Электр ўтказувчи материалнинг суперўтказувчанлигига 1911 йил уни 273,15 C даражада совутиш орқали эришилган. Ўшандан бери кўплаб яхши электр ўтказувчи материаллар топилган, аммо уларнинг ҳаммаси совуқ ҳароратни талаб қилган.

Янги ишлаб чиқилган хона ҳароратида суперўтказувчан материал электр энергетика соҳасида инқилоб ясаши мумкин. Одатий электр ўтказувчи материаллардан саноатда фойдаланганда энергиянинг катта қисми электр қаршилигига учраб, иссиқлик бўлиб чиқиб кетади, яъни самарасиз кетади. Янги суперўтказувчан материал эса ортиқча энергия сарфини камайтиради.

Маълумот учун, AҚШда ишлаб чиқарилган энергиянинг 5 фоизи энергия ўтказиш жараёнида беҳуда сарфланади. Aгар ихтиро иш берса, AҚШ энергетикасида миллиардлаб доллар тежаб қолиш имкони пайдо бўлади. Шунингдек, бу ўзгариш иқлим ўзгаришига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Мавзуга оид