Британия қироличаси террорчини тўхтатиб қолган маҳбусни афв этди
Британия қироличаси Елизавета II қотиллик учун судланган Стивен Гэллэнтни террорчини тўхтатиб қолгани учун афв этди.
Воқеа 2019 йил 29 ноябрда Лондон кўпригида юз берган. Ўша куни 2005 йилдан бери турмада жазони ўтаётган Гэллэнт маҳбусларнинг реабилитациясига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун бир кунга озодликка чиқарилган.
Шу учрашувга бироз олдинроқ озодликка чиққан Усмон Хон ҳам келган. Хон ёнидан пичоқ чиқариб, учрашув иштирокчиларига ҳужум қилганда Гэллэнт бир неча киши билан бирга қўлига тушган нарса билан террорчини тўхтатишга ҳаракат қилган.
Хон яширинишга уринганда Гэллэнт ва яна бир неча киши унинг ортидан бориб, жиноятчининг қочиб кетишига йўл бермаган. Бироқ бундан аввал жиноятчи ўткинчи одамларга ҳужум қилиб, икки кишини ўлдиришга улгурган. Кейинроқ воқеа жойига полиция етиб келиб, террорчини отиб ташлаган. Террорчи олинган жароҳатлардан шифохонада вафот этган.
Шундан кейин Британия ички ишлар вазирлиги Гэллэнт ва террорчини тўхтатишда иштирок этган бошқа кишиларнинг ҳаракатларини юқори баҳолаган. Гэллэнт бошқалар ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйгани учун ҳукумат уни афв этишни тавсия қилган.
Гэллэнтнинг тақдири бўйича якуний қарорни шартли-муддатдан олдин озод этиш бўйича комиссия қабул қилиши керак.
Гэллэнт 2005 йилда ўт ўчирувчини ўласи қилиб дўппослагани учун 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Теракт юз берган куни у биринчи марта озодликка чиққан.
Мавзуга оид
10:59 / 07.11.2024
Қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг тўйидаги торт бўлаги кимошди савдосида сотилди
21:51 / 13.09.2024
Британияда Елизавета II нинг янги ҳайкали пайдо бўлди. У кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда
18:36 / 01.01.2023
Нима учун Британия қироличаси кутилмаганда оддий фуқаронинг тўйига ташриф буюрган?
20:14 / 20.09.2022