Иқтисодиёт | 11:46 / 19.10.2020
17658
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 20 октябрь кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,28 сўмга кўтарилиб, бир доллар 10371,76 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 101,33 сўмга тушиб, 12153,63 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 1,84 сўмга пасайган ва 1 рубль 133,19 сўмни ташкил этган.

Мавзуга оид